Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар мухлиснинг юзига зарба берди, аммо...

Неймар мухлиснинг юзига зарба берди, аммо...

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар апрелда ишқибоз билан бўлган можаро юзасидан бўладиган суддан қутулиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи ўтган мавсумда Франция кубоги финалида "Ренн"дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:2, пен. 5:6) мухлисга зарба берганди. Кумуш медалларни топшириш томон йўл олган Неймар "Ренн" мухлисининг унга нисбатан ҳақоратли сўзларини эшитди. Натижада футболчи унинг иягига урди. Август ойида Францияда мухлис бразилиялик футболчини судга бергани маълум бўлди.

"Оуест-Франcе" хабарига кўра, прокуратура футболчини ёзма огоҳлантириш билан чекланишга қарор қилган. Бу Неймарга қарши ҳеч қандай жиноий иш очилмаслигини англатади.

 

Киритилди: 16:25 05.11.2019. Ўқилди: 3303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!