Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Неймар 1 йиллик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга яқин турибди

Неймар 1 йиллик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга яқин турибди

Неймар 21 октябрь куни Осиё чемпионлар лигасида "Ал-Ҳилол" сафида ўйнаши мумкин.

ESPN Brasil хабарига кўра, 32 ёшли ҳужумчи тиззасидан олган жароҳатидан тикланишида сезиларли яхшиланишга эришган. Тахминларга кўра, у "Ал-Айн"га қарши ўйинга тайёр бўлади.

Футболчи 2023 йил октябрь ойида Бразилия билан ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, деярли бир йил майдонга туша олмади.

Бразилиялик футболчи 29 сентябрь куни "Ал-Ҳилол" билан машғулотларга қайтди. Унинг қачон майдонга қайтиши борасида якуний қарорни клуб бош мураббийи Жорже Жежуш қабул қилади. Бунинг учун унга Неймарни операция қилган Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар розилиги керак бўлади. Ласмар яқин кунларда Саудия Арабистонига бориб, футболчининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаши кутилмоқда.

Бразилия футбол федерацияси вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва Неймар ноябрь ойида Венесуэла ва Уругвайга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёр бўлишига умид қилмоқда.

Киритилди: 20:56 14.10.2024. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!