Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатини аллақачон эришилган келишувлардан воз кечишда ва Ғазо секторида радикаллар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича битим тузиш йўлида қийинчиликлар туғдираётганликда айблади.
Бу ҳақда Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари идораси баёнотида айтилган.
"Ҳамас ташкилоти ёлғон гапиришда давом этмоқда, эришилган келишувлардан бош тортмоқда ва музокараларда қийинчиликлар туғдирмоқда, Исроил барча гаровга олинганларни қайтариш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатларини давом эттиради" - деди Исроил бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни Нетаняху Кнессет (парламент) минбаридан туриб сўзга чиқиб, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда “бир оз олдинга силжиш” борлигини маълум қилган эди.