Глобал хабарига кўра, Исроил бош вазири бу ҳақда Оқ уйда Америка маъмурияти раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг журналистларга маълум қилган.
"Трампнинг Эрдўған билан муносабатлари яхши, биз у бизга ёрдам беришини хоҳлаймиз. Биз Трамп билан Туркия билан қарама-қаршиликнинг олдини олиш ҳақида гаплашдик", - деди Нетаняху.
Шунингдек, у Тел-Авив Суриянинг Исроилга қарши ҳужумлар учун трамплин бўлишини истамаслигини таъкидлади.
Трамп, ўз навбатида, Эрдўғон билан ҳақиқатан ҳам яхши муносабатда эканлигини тасдиқлади.
"Бош вазирга айтдимки, балки Туркия билан муаммонгиз бўлса, мен буни ҳал қила оламан деб ўйлайман. Биласизми, мен Туркия ва унинг раҳбари билан жуда ва жуда яхши муносабатдаман. Мен буни ҳал қила оламиз деб ўйлайман. Умид қиламанки, бу муаммо бўлмайди. Бу муаммо бўлмайди деб ўйлайман", - дея хулоса қилди Оқ уй раҳбари.