Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нетаньяху Трампдан Эронга ҳужумни кейинга қолдиришни сўради

Нетаньяху Трампдан Эронга ҳужумни кейинга қолдиришни сўради

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампдан Эронга ҳужум қилиш режаларини кейинга қолдиришни сўради.

Бу ҳақда The New York Times (NYT) газетаси маълум қилди.

Манбаларга кўра, Нетаньяху АҚШ президенти билан 14 январь куни гаплашган. Газетанинг таъкидлашича, Трампнинг ўша куни Эрондаги кескинликни юмшатиш ҳақида "жуда муҳим манбалардан" маълумот олиш ҳақидаги баёноти унинг республикага қарши потенциал ҳужумдан воз кечаётганини кўрсатмоқда.

The New York Times (NYT) манбалари шунингдек, Миср Трамп маъмуриятини Эронга қарши ҳарбий операция бошламасликка чақирган давлатлар қаторида бўлганини хабар қилишди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!