Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху келаси ҳафта Қўшма Штатларга яна бир ташриф билан жўнаб кетади.
Бу ҳақда Бош вазир девони маълум қилди.
Баёнотга кўра, Нетаньяху ва АҚШ президенти Дональд Трамп 11 февраль куни Вашингтонда АҚШ-Эрон музокараларини муҳокама қилишади.
"Бош вазир ҳар қандай музокаралар, албатта, [Эроннинг] баллистик ракета арсеналини чеклаш ва Эрон ўқини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш мавзуларини ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблайди", дейилади баёнотда.
Шуни таъкидлаш керакки, Эрон ва АҚШ жума куни Уммон пойтахти Маскатда Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларни қайта бошладилар. Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи, АҚШ делегациясига эса президентнинг махсус элчиси Стив Уиткофф бошчилик қилди. Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидининг сўзларига кўра, Теҳрон ва Вашингтон делегациялари Маскатда Эрон ядровий дастури бўйича жуда жиддий маслаҳатлашувлар ўтказдилар ва мулоқотни давом эттириш ниятида.