Яқин Шарқда бир йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг, Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида яқин орада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланишига ишоралар кучаймоқда.
Исроилнинг юқори мартабали мулозимига таяниб, бир кун олдин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ҳизбуллоҳ билан 60 кунлик оташкесимни тасдиқлаш учун хавфсизлик кабинетини йиғади, деб хабар беради Times of Israel газетаси.
Deutsche Presse-Agentur ҳукуматдаги манбалардан маълум бўлишича, вазирлар маҳкамаси АҚШ воситачилигидаги келишувни маъқуллаши мумкин. Ливан ҳукуматининг Байрутдаги манбалари ҳам кутилаётган келишув ҳақида оптимизм билдирди.
«Биз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқинмиз, яхши музокаралар бўлиб ўтди. Аммо у ҳали якунлангани йўқ», — деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Жон Кирби таклиф қилинаётган келишув тафсилотларига аниқлик киритмасдан.