Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир. У шунингдек Эрон масаласи бўйича ҳам вазият доим назоратда эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан тез-тез мулоқот қилиб боради ва халқаро сиёсий вазият ҳамда янги имкониятлар юзасидан фикр алмашади. Шу билан бирга, Исроил барча эҳтимолий сценарийларга тайёр экани қайд этилди.
Нетаньяху шунингдек “Ҳизбуллоҳ” томонидан дрон ҳужумлари ва хавфсизлик масалаларига тўхталиб, харажатлар қанча бўлишидан қатъи назар, зарур чоралар кўрилишини билдирди.
Унинг фикрича, Исроил ушбу муаммоларга тўлиқ ечим топа оладиган давлатлардан бири бўлади.