ҲАМАС таъкидлашича, фаластинликларнинг уйларини бомбардимон қилиш ва "қирғинлар" уюштириш Нетаняхуга Ғазода "ҳеч қандай ғалаба келтирмайди."
Жиноятчи Исроил кучлари Ғазога ҳужумларни кучайтирди, тонг отгандан бери камида 80 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини шифокорлар маълум қилди. Қурбонлар орасида Ғазо шимолида ўлдирилган 50 киши бор.
Россия, Хитой ва Буюк Британия Ғазога ёрдам етказиш бўйича АҚШ-Исроил режасини рад этиб, Исроилни Ғазодаги икки ойлик қамални бекор қилишга ундади.
Саудия Арабистонига ташриф буюрган АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги можарони иложи борича тезроқ якунлаш устида ишлаётганини айтмоқда, бироқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху "урушни тўхтатадиган вазият бўлмайди," дея таъкидламоқда.
Исроилнинг Ғазога қарши уруши натижасида камида 52 908 фаластинлик ҳалок бўлди, 119 721 нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.