Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху Ғазо-Миср чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пунктини тўлиқ Исроил назорати остида очишга қарор қилди

Нетаньяху Ғазо-Миср чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пунктини тўлиқ Исроил назорати остида очишга қарор қилди

Исроил охирги гаровдагининг қолдиқларини қидириш операцияси тугаганидан сўнг, Ғазо сектори-Миср чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пунктини чекланган ҳажмда ва тўлиқ Исроил назорати остида очишга қарор қилди.

Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху идораси эълон қилди.

"АҚШ президенти Дональд Трампнинг 20 банддан иборат режасининг бир қисми сифатида Исроил Рафаҳ ўтиш пунктини фақат жамоат транспорти учун чекланган ҳажмда ва тўлиқ Исроил назорати остида очишга рози бўлди. Ўтиш пунктининг очилиши барча тирик гаровдагиларнинг қайтиши ва ХАМАСнинг барча ўғирланганларни топиш ва қайтариш бўйича тўлиқ кўламли саъй-ҳаракатларига боғлиқ эди", дейилади баёнотда.

Офисда таъкидланишича, "Исроил ҳозирда гаровдаги Ран Гвилининг қолдиқларини топиш ва қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида барча мавжуд разведка маълумотларидан фойдаланган ҳолда мақсадли операция ўтказмоқда". "25 январда бошланган операция тугагандан сўнг ва Қўшма Штатлар билан келишувга мувофиқ, Исроил Рафаҳ ўтиш пунктини очади", деб маълум қилинди бош вазир идораси.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!