Жиноятчи Исроил бош вазири Х платформасида иброний тилидаги янги видеомурожаатини эълон қилди.
Унда у ҳукумат тасдиқлаган Ғазога қарши ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш режаси ҳақида сўз юритди.
Reuters таржима қилган парчалардан маълум бўлишича, Нетаняху Ғазодаги фаластинликлар "ўз хавфсизликлари учун кўчирилишини" айтган. Исроилнинг 18 ойлик ҳужумлари натижасида 52 мингдан ортиқ киши, жумладан минглаб болалар ҳалок бўлди, қарийб 120 минг киши жароҳат олди.