Исроил Эроннинг яқинда ўтказган ҳарбий машғулотларидан хабардор. Теҳроннинг Исроилга қарши ҳар қандай ҳаракати жуда қаттиқ жавоб билан кутиб олинади.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Греция бош вазири Кирякос Мицотакис ва Кипр президенти Никос Христодулидлар билан Қуддусдаги уч томонлама учрашув якунлари бўйича ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз Эрон охирги пайтларда машғулотлар ўтказаётганидан хабардормиз. Биз буни диққат билан кузатиб, керакли баҳоларни ўтказмоқдамиз. Мен Эронга шуни айтмоқчиманки, Исроилга қарши ҳар қандай ҳаракат жуда қаттиқ жавоб билан кутиб олинади", - деди Нетаньяху.
Унинг қўшимча қилишича, Эроннинг ядровий фаолияти АҚШ президенти Дональд Трамп билан Вашингтонда бўладиган учрашувда муҳокама қилинади.