Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нетаняху Эрондаги мақсадларини айтди

Нетаняху Эрондаги мақсадларини айтди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Байден маъмуриятига нефть ёки ядровий объектларга эмас, Эрон армиясига зарба беришга тайёрлигини айтди.

Бу ҳақда Американинг The Washington Post нашри вазиятдан хабардор икки амалдорга таяниб хабар берди. Бу тўлиқ кўламли урушнинг олдини олишга қаратилган янада чекланган жавоб зарбасидан далолат беради.

Зарба 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ сайловлари олдидан амалга оширилиши режалаштирилган, токи ҳаракатнинг этишмаслиги Эрон томонидан заифлик белгиси сифатида қабул қилинмаслиги керак.

Ушбу режаларга жавобан Пентагон 100 га яқин америкалик ҳарбий хизматчилар билан бирга Исроилга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришни эълон қилди.

Қарор «Қўшма Штатларнинг Исроилни ҳимоя қилиш бўйича қатъий мажбуриятини» таъкидлайди”, — дейилади Пентагон баёнотида.

Исроил ҳарбий тузилмасида бу зарба Эронни Исроилга тўғридан-тўғри навбатдаги ҳужумдан ёки ядровий қурол яратишдан тўхтатиб қўядиган даражада кучли ёки оммавий бўлмаслиги мумкин, деган хавотирлар бор.

Киритилди: 23:50 15.10.2024. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!