Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняҳу Эрдўғанни “антисемит диктатор” деб атади

Нетаняҳу Эрдўғанни “антисемит диктатор” деб атади


Шунингдек, у Исроил Туркиянинг минтақани беқарорлаштиришга бўлган уринишларига қарши кескин чоралар кўришда давом этишини билдирди.

"Исроил аллақачон Туркиянинг иккиюзламачилигидан ҳайратланмай қўйган. Эрдўған — курдларни қирғин қилган, ҲАМАС террорчи ташкилотини қўллайдиган ва ўз халқига зулм ўтказадиган антисемит диктатордир", — деди Исроил бош вазири.

Унинг қўшимча қилинишича, Исроил Туркиянинг ҳаракатларига ва ҳар қандай хавфига қарши қатъий жавоб қайтаради.

Мазкур баёнот Сурия Исроилни Туркия чегараси яқинидаги ҳарбий авиабазага зарба беришда айблаганидан бир неча кун ўтиб берилди. Кейинчалик Исроил бу ҳужумни билвосита тан олди. Нетаняҳу Туркия бу ҳудудда ўз ҳарбий иштирокини ўрнатмоқчи эканини айтди. Бироқ Туркия у ерга ҳеч қандай ҳарбий иштирок амалга оширилмаганини билдирди.

Киритилди: 20:45 22.08.2026. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!