Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, Лондон, Париж ва Оттава ўз баёнотлари билан амалда ҲАМАС Ғазо секторида ҳокимиятда қолишини исташларини билдиришган.
20 май куни Кир Стармер, Эммануел Макрон ва Марк Карни Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётини кенгайтиришини қоралаб, уни “мутлақо номутаносиб жавоб” деб атаган ва минтақадаги гуманитар вазиятга “чидаб бўлмас даражада оғир” дея баҳо берган эди.
"Агар Исроил ҳарбий ҳужумни тўхтатмаса ва гуманитар ёрдам етказиб беришга қўйилган чекловларни бекор қилмаса, биз бунга “аниқ чоралар” билан жавоб берамиз", дейилган эди Британия, Канада ва Франция раҳбарларининг қўшма баёнотида.