Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Непаллик йигит дунёнинг энг баланд 14 та чўққисига чиқиб, рекорд ўрнатди

Непаллик йигит дунёнинг энг баланд 14 та чўққисига чиқиб, рекорд ўрнатди

18 ёшли непаллик Нима Ринжи 9 октябрь куни маҳаллий вақт билан 6:05 да шериги Пасанг Нурбу билан 8,027 метр баландликдаги Шиша-Пангма чўққисини забт этиб, бунга эришган энг ёш одам бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Шиша-Пангма 14 та 8000 метрли чўққиларнинг бири бўлиб, уларнинг барчаси Халқаро алпинизм ва тоғчилик федерацияси томонидан денгиз сатҳидан 8,000 метр баланд деб тан олинган. Ниманинг ютуғи Непал Алпинизм ассоциацияси томонидан ҳам тасдиқланган.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, бундан аввал, 2019 йилда Мингма Гябу 30 ёшида барча 14 та чўққига чиқишга муваффақ бўлган. Уларнинг веб-сайтида янги рекорд тасдиқланиши бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Нима эпик саёҳатини 2022 йил сентябрь ойида Непалнинг 8 163 метр баландликдаги Манаслу тоғига чиқиш билан бошлаган. Кейинги икки йил ичида у барча 8000 метрли чўққиларни, жумладан дунёнинг энг баланд чўққиси Эверест (8 848,86 метр) ва жуда хавфли ҳисобланган К2 (8 611 метр) ни забт этган.

Киритилди: 20:27 11.10.2024. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!