Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Непалда йўловчи самолёти қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Непалда йўловчи самолёти қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди


Saurya Airlines авиакомпаниясининг самолёти Катмандудаги Трибхуван халқаро аэропортида ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учради. Бу ҳақда Ndtv хабар бермоқда.

Самолёт бортида 19 киши, жумладан йўловчилар ва экипаж аъзолари бўлган.

Самолёт қулаганидан кейин 18 киши ҳалок бўлган деб эълон қилинди. Расмийлар воқеа жойида қидирув-қутқарув операциясини бошлади.

Saurya Airlines авиакомпаниясининг самолёти Ҳимолой республикасининг сайёҳлик маркази Покҳара шаҳрига учаётган эди.

Самолёт капитани Маниш Шакя вайроналар остидан қутқариб олинди ва шифохонага етказилди.

Киритилди: 17:18 24.07.2024. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!