Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Непалда сув тошқинлари 170 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Непалда сув тошқинлари 170 кишининг ҳаётига зомин бўлди


Марказий Осиё (CА) – Непалдаги сув тошқинлари оқибатида 170 киши ҳалок бўлди, яна 42 киши бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда АФП Непал Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Ўлимларнинг аксарияти мамлакат пойтахти Катмандуда қайд этилган. Пойтахтдан оқиб ўтадиган дарёлар чўкинди билан тўлган. 27 сентябрдан бери Непалда 2002 йилдан бери рекорд даражадаги ёғингарчилик кузатилди – 240 мм.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Риши Рам Тиварининг агентликка айтишича, Катмандунинг бир қанча маҳаллалари сув остида қолган. Фавқулодда хизматлар энди бульдозерлардан магистраль йўлларни вайроналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда шаҳар Непалнинг қолган қисмидан бутунлай узилиб қолган.

Катманду жанубидаги автомагистралда содир бўлган кўчки натижасида ҳалок бўлганларнинг камида 35 нафари автомобилларда бўлган. Маҳаллий ҳокимият 3 мингга яқин одамни қутқаришга муваффақ бўлди. Қутқарув ишларида мамлакат хавфсизлик хизматининг 3 мингдан ортиқ ходимлари иштирок этдилар.

Киритилди: 08:51 30.09.2024. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!