Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Непалда кўчки натижасида ичида етмишга яқин йўловчилар бўлган икки автобус дарёга қулаб тушди

Непалда кўчки натижасида ичида етмишга яқин йўловчилар бўлган икки автобус дарёга қулаб тушди

Жума кунига ўтар кечаси Непалда тошқин ичида жами 66 киши бўлган икки автобусни дарёга олиб тушиб кетган. Воқеа жойида кенг кўламли қутқарув амалиёти ўтказилмоқда. Автобуслар кучли муссон ёмғири ёғаётган маҳалда шоссе бўйлаб Мадандан Ашрит шаҳри томон ҳаракатланаётганди. Тунги соат 3 атрофида пойтахт Катмандудан тахминан 120 км масофадаги Сималтала ҳудудида улар кўчки остида қолган.

Маълумотларига кўра, автобуслардан бирида 24 киши, бошқасида 42 киши бўлган, аммо ҳайдовчилар йўлда қўшимча йўловчи олган бўлиши ҳам мумкин.

Айни вақтгача уч кишининг тақдири маълум: уларни маҳаллий аҳоли вакиллари ҳалокат жойидан анча узоқдан топишган, улар шифохонага етказилган. Автобуслар тушиб кетган Тришули дарёси кучли ёмғирлар туфайли қирғоқларидан тошиб чиққан. Кўчки йўлнинг ўтиш қисмини тўсиб қўйгани ва сув тошқинлари қутқарувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда.

Киритилди: 20:17 12.07.2024. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!