Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Непалда бир ой ичида сув тошқини оқибатида 50 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди

Непалда бир ой ичида сув тошқини оқибатида 50 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди

Непалда сўнгги бир ой ичида бошланган муссон ёмғири туфайли юз берган сув тошқини оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда журналистларга мамлакат меҳнат, бандлик ва ижтимоий таъминот вазири Дол Прасад Арьял маълум қилди.

“Ҳозиргача сув тошқини билан боғлиқ жами 55 та ҳодиса рўй берди”, деди у. Унинг сўзларига кўра, кўчкилар оқибатида 24 киши ҳаётдан кўз юмди, 19 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди, 10 га яқин киши чўкиб кетди, ўнлаб маҳаллий аҳоли бедарак йўқолди.

Вазирнинг сўзларига кўра, жабрланган ҳудудлардаги юзлаб уйлар вайрон бўлди, йўллар сув остида қолли, электр узатиш тармоқлари узилиб қолди.

Муссон мавсуми Непалда июнь ўрталарида бошланган ва сентябргача давом этади. Синоптикларнинг маълум қилишича, яқин кунларда ёмғир ёғиши тўхтамайди, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 15:54 08.07.2024. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!