Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Непал ва Тибетдаги офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1000 кишидан ошди

Непал ва Тибетдаги офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1000 кишидан ошди

Ўтган ҳафта Непал ва Тибетда содир бўлган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1000 дан ошди.

Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.

Непал табиий офатларни бошқариш кенгашининг янгиланган маълумотларига кўра, 987 қурбоннинг жасади топилган.

Бундан ташқари, Хитой расмийлари сўнгги янгиланишларида Тибетда 16 киши ҳалок бўлганини хабар қилишди.

Бу қурбонларнинг умумий сонини 1003 га етказди.

Табиий офат 26 август куни эрталаб Непалнинг шимолий қисмида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини Хитой билан чегарада, Расувагадҳи чегара пунктидан тахминан 20 км шимоли-шарқда содир бўлган кўчки туфайли юзага келган. Кучли сув, лой ва тош оқими дарё ўзани бўйлаб юқори тезликда 70 км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини вайрон қилди ва катта майдонни сув босди.

Киритилди: Бугун 06:15. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!