Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Нега кофир ва фожирларга ҳам катта бойлик берилади?

Нега кофир ва фожирларга ҳам катта бойлик берилади?

Ҳаётни кузатсангиз, баъзи фосиқу фожирларга, ҳатто кофирларга ҳам Аллоҳ таоло томонидан бу дунёда жуда кўп неъматлар ‒ молу давлат, ҳукумат, бойликлар берилади. Бу эса  улар учун оқибатда янада кўпроқ ғафлат ва саркашликлар қилишларига сабаб бўлиб, охиратнинг қаттиқ азобига учрайдилар. Зоҳирий (ташқи кўринишдаги) бу неъматлар аслида улар учун жазо бўлади. Буни оят ва ҳадис истилоҳида «истидрож» дейилади.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий бир куни Ҳақ таоло ўзларига ато қилган неъматлар ҳақида эслаб: «Бу неъматлар мабодо, истидрож эмасмикин, дея қўрқаман», дедилар. Кейин яна айтдиларки, “Лекин  бир нарсани ўйлаб туриб, бу неъматлар истидрож бўлмаса керак деган умид ҳам пайдо бўлади. Чунки менда бу неъматлар истидрож эмасмикин деган қўрқинч бор. Неъматлар Худойи таоло томонидан истидрож шаклида берилган кишида эса бундай қўрқинч ва  ғам умуман бўлмайди. Балки,  неъмат зиёда бўлгани сайин унинг ғафлат ва гуноҳи янада ортаверади”.

Ёрқинжон қори Фозил ўғли

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:30 17.10.2019. Ўқилди: 1756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!