Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нега Киевдаги элчихоналар ёпилди?

 Нега Киевдаги элчихоналар ёпилди?

Чоршанба куни Украина пойтахтидаги Америка элчихонаси йирик ҳаво ҳужуми эҳтимоли ҳақидаги хабарлар ортидан ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Испания, Италия ва Греция ваколатхоналари «Украина бўйлаб ҳаво ҳужумлари хавфи кучайганини» асос қилиб, худди шундай қарор қабул қилди.

Ушбу воқеалардан олдин Владимир Путин Москва ядровий қуролдан фойдаланиш шартларини кенгайтирувчи қайта кўриб чиқилган доктринани имзолаган эди.

🇺🇸 АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер яқинда журналистларга Американинг Киевдаги элчихонаси пайшанба куни ишини давом эттиришини айтди.

Бир кун аввал Украина Россия ҳудудидаги нишонга зарба бериш учун биринчи марта Америка ракеталаридан фойдаланган, Москва буни можаронинг кучайиши деб баҳолаган.

Киритилди: Бугун 08:37. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!