Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Назарбоев ҳам Мирзиёевни қутлади

A A A
Назарбоев ҳам Мирзиёевни қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарини куни кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Бугунги кунда ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида жадал ривожланиб бормоқда.

Киритилди: 12:52 10.07.2023. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!