Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

NAZA режиссёрларининг қарашлари қаердан шаклланган?

NAZA режиссёрларининг қарашлари қаердан шаклланган?



Исроиллик режиссёрлар Юваль Авраам ва Рахель Шорнинг Ғазодаги уруш ҳақидаги NAZA фильми катта баҳсларга сабаб бўлди. Аммо уларнинг бу позицияси 7 октябрдан кейин пайдо бўлган тасодифий қараш эмас.

Юваль Авраам 1995 йилда Беэр-Шевада ўрта синфга мансуб израиллик оилада туғилган. Унинг оиласи ашкеназ ва мизрахи яҳудийлари аралаш келиб чиқишига эга. Боболаридан бири Қуддусда улғайган яманлик яҳудий бўлиб, фаластин араб тилида эркин гаплашган. Бувиларидан бири Ливиядаги Италия концлагерида туғилган, яна бир бобоси эса Холокост даврида оиласининг катта қисмидан айрилган.

19 ёшида Авраам ЦАҲАЛ разведкасига чақирилган, аммо араб тилидан олган билимларини қурол сифатида ишлатишни истамаслигини айтиб, армияни тарк этган.

Киритилди: 17:00 16.09.2026. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!