2022 йил 8 январь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Ишонч телефони”га Учқудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Алимов шикоят билан мурожаат қилган.
Фуқаро ўз мурожаатида “Gentrа” автомашинаси сотиб олиш учун автосалонга 40 500 000 сўм миқдорида маблағ тўлаган бўлса-да, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан автомашина етказиб берилмаётганидан норозилигини баён қилган.
Мурожаат Навоий шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиши натижасида шу куннинг ўзидаёқ фуқарога “Gentra” автомашинаси етказиб берилди.
Яна бир мурожаат Чуст туманида яшовчи фуқаро М.М томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, фуқаро 2021 йилнинг апрель ойида хонадонига замонавий Акфа эшик-ромлари ўрнатиш мақсадида туман марказида фаолият юритаётган “ATLAS AKFA” хусусий корхонаси билан умумий қиймати 17. 500 000 сўм шартнома тузган бўлиб, унга кўра буюртмачи келишилган сумманинг 15. 500 000 сўм миқдорини олдиндан тўлаб беришни, қолган 2. 000 000 сўм миқдорини иш-хизмат бажариб бўлингандан сўнг тўлаб бериш мажбуриятини олади. Бажарувчи корхона раҳбари А.А. 15. 500 000 сўм тўловни қабул қилиб олган кундан бошлаб 20 кун ичида буюртмани юқори сифатда бажариб ўрнатиб беришлик мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Фуқаро (истеъмолчи) М.М. келишувга кўра 15. 500 000 сўм тўловни олдиндан бажарувчига тўлаб беради, бажарувчи корхона эса иш-хизматни келишувда белгиланган муддатдан кечиктириб бажариб беради. Бажарилган иш-хизматдаги нуқсонларни кўриб ранжиган фуқаро нуқсонларни кўрсатиб, тадбиркордан иш-хизматдаги нуқсонларни бартараф қилиб беришни талаб қилади, тадбиркор камчиликларни бартараф этишга рози бўлади, бироқ орадан анча вақт ўтган бўлса-да, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганидан норози эканини айтиб ўтган.
Мурожаат ўрганилиши натижасида муаммо истеъмолчи фойдасига ҳа этилишига эришилди