Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари ёпилди

Навоийда ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари ёпилди

Текширувлар давомида хумдонлардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилгани аниқланган.

Навоий вилоятида 30 дан ортиқ ноқонуний фаолият юритаётган оҳак пишириш хумдонлари фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси, прокуратура, ИИБ ва Миллий гвардия вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ўтказган ўрганишлар натижасида маълум қилинди.

Кармана туманининг "Янгиариқ" маҳалласи ҳудудида олиб борилган текширувлар давомида хумдонлардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилгани аниқланган. Шунингдек, хатлов ишлари давомида бир нечта оҳак ишлаб чиқариш цехлари ҳам рухсатсиз фаолият юритиб келаётгани фош этилди.

Талабларга зид равишда ишлаётган 36 та ноқонуний хумдон бузиб ташланди.

Мутасаддилар ўрганиш ишлари давом этаётганини, қолган ноқонуний фаолият юритаётган хумдонларни ҳам тўлиқ тўхтатиш режалаштирилганини билдирди.

Киритилди: 16:16 25.08.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!