Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийда бир туп қуриган дарахтини рухсатномасиз кесган фуқарога 8 млн сўм жарима белгиланди

Навоийда бир туп қуриган дарахтини рухсатномасиз кесган фуқарога 8 млн сўм жарима белгиланди

Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Хатирчи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида туман ҳудудида яшовчи фуқаро У.Х томонидан туманинг «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида бир туп қуриган тол дарахтини рухсатномасиз кесиб ташланганлик ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, 8 млн 500 минг сўм жарима белгиланган.

Киритилди: 10:56 16.07.2024. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!