Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда 3 фарзандининг ризқини "қийган" отага жиноий иш очилди

Навоийда 3 фарзандининг ризқини "қийган" отага жиноий иш очилди

МИБ Зарафшон шаҳар бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 17.12.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи Б.А. фойдасига 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор иш ҳақи бошқа даромадларинг  ½ қисми миқдоридан алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, фуқаро А.Т. ўз мажбуриятларини бажармасдан, 01.05.2019 йилдан 01.10.2019 йилга қадар уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 5.222.070 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, 24.10.2019 йилда Зарафшон шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, МЖтКнинг 47(4)-моддаси билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор 08.11.2019 йилда маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг ҳам бундан тегишли хулоса чиқармасдан, яна икки ойдан ортиқ вақт давомида 13.128.285 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламай келган.

Оқибатда, унга нисбатан 17.03.2020 йилда Бюронинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:14 31.03.2020. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!