Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда 12 марта “радар”га тушиб жарима тўламаган ҳайдовчининг машинаси хатланди

Навоийда 12 марта “радар”га тушиб жарима тўламаган ҳайдовчининг машинаси хатланди

Хатирчи туманида қоидабузарлик содир этиб, тўламай юрган ҳайдовчининг Lacetti машинаси МИБ томонидан хатланди. Бу ҳақда МИБ Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Хатирчи туман бўлими иш юритувида қарздор А.Ф.га нисбатан ИИБ ЙҲХБ томонидан қўлланилган 12 та маъмурий баённомага асосан жами 105 млн 745 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлган. Ҳайдовчи мавжуд қарздорликни тўламагач, унга тегишли тегишли бўлган Lacetti машинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи 12 та ҳолатда ҳам тезлик чекланган ҳудудларда тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилган.

Киритилди: 11:47 06.02.2024. Ўқилди: 2666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!