Бутун Навоий вилояти эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди. Бу ҳақда бир кун аввал бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумида вилоят ҳокими Нормат Турсунов айтиб ўтди.
Бунинг самарасида бу ерда инновацион, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади.