Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Навбатдаги жиноят: 1,3 миллиард кредит пули қаерга кетди?

Навбатдаги жиноят: 1,3 миллиард кредит пули қаерга кетди?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Шароф Рашидов туманида АТБ “Қишлоққурилишбанк” Жиззах ҳудудий бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.D.” МЧЖга банк филиалидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзи раҳбарлик қилиб келаётган бошқа корхоналарига ўтказиб олиш йўли билан кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ёки, Муборак туманидаги “V.L.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Я. АТБ “Микрокредитбанк” Муборак филиалидан гаров таъминоти сифатида кўрсатилган техникаларни 660 млн сўмга қиммат баҳолатиш орқали ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва металл маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:37 19.05.2022. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!