Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Навбаҳор" ва "Насаф" бугун ОЧЛда навбатдаги рақибларини билиб олади

"Навбаҳор" ва "Насаф" бугун ОЧЛда навбатдаги рақибларини билиб олади

Бугун соат 13:00 да Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади. Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олади.

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида ташкил этилади. Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этади.

Қуръадан сўнг ОФК қароргоҳида ОЧЛ плей-офф босқичи иштирокчи клублари вакиллари учун семинар ҳам ташкил этилади ва унда навбатдаги босқичнинг ташкилий масалалари ҳамда рўйхатдан ўтиш юзасидан маълумот берилиши режалаштирилган.

Киритилди: 09:12 28.12.2023. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!