Бугун 5 декабрь, 2023 йил, сешанба

O'ZB

Навалний энг қаттиқ изоляция камерасига ўтказилади

Навалний энг қаттиқ изоляция камерасига ўтказилади

«Ўзимни тушкунлик ёқасига бориб қолган рок-юлдузидек ҳис қиляпман. Хит-параднинг юқори чўққисига чиқдим, энди интилиш учун бошқа нарса йўқ. Бошқа томондан, мен юқорига учмадим, балки пастга қуладим. У ерда эса, сиз билганингиздек, ҳар доим пастдан тақиллатишлари мумкин», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Навалний «тузалмайдиган бўлиб қолгани» туфайли бир йил муддатга «битта камерали хона»га жойлаштирилади. Бу ҳар қандай колониялардаги энг оғир жазодир. Бунгача унга нисбатан турли жазо усулларини қўллашган: жазони ўташ шартларини кучайтиришган, бир неча бор жазо изоляторига ўтказишган ва камера типидаги хонага жойлаштиришган.

4 август куни Москва шаҳар суди Навалнийни экстремизмни молиялаштириш, экстремистик жамиятни ташкил қилиш ва экстремизмга чақирувлар бўйича айбдор деб топиб, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Навалний ҳозир Владимир вилоятининг Мелехово шаҳридаги 6-сонли колонияда жазони ўтамоқда.

The Insider маълумотига кўра, «битта камерали хона»да маҳбуслар шафқатсиз қийноққа солинади. Адвокатлар учун ушбу «қамоқхонадаги қамоқхона»да бўлган мижозлари билан учрашиш қийин. Бундан ташқари, уларга камерада нима содир бўлгани ҳақида гапирмаслиги учун таҳдид қилинади.

Киритилди: 23:39 28.09.2023. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!