“Ҳозирги энг долзарб вазифа, албатта, Украина суверен давлат бўлиб қолиши зарурлиги боис, Путиннинг Украинада ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун Украинага ҳарбий ёрдам беришдир. Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва биз унинг ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаймиз", — дея таъкидлади Столтенберг.
Шунингдек, бош котиб Киевга ёрдам бериш можарони тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятларини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблашини қўшимча қилди.