НАТОнинг “Steadfast Noon” йиллик ядровий машғулотлари 14 октябр, душанба куни бошланди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"НАТО душанба куни "Steadfast Noon" йиллик ядровий машғулотларини бошлайди, 60 дан ортиқ самолёт Ғарбий Европада ўқув парвозларида қатнашади. Ушбу ядровий машқлар режалаштирилган ва уларга 2 мингга яқин ҳарбий хизматчилар жалб этилган" - дейилади Шимолий Атлантика альянси матбуот хизмати баёнотида.
Машқлар икки ҳафта давом этиши аввалроқ хабар қилинган эди. Улар Америка ядро каллакларини олиб юришга қодир қирувчи самолётлардан фойдаланади, бироқ бортга ҳеч қандай ҳарбий қурол юкланмайди.