НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен RND нашрига берган интервьюсида Украинани альянсга босқичма-босқич қабул қилиш мумкинлигини айтди.
"Буларнинг барчаси, албатта, қийин ва охир-оқибат, ҳаммаси Украина қарорларига боғлиқ бўлади, лекин ҳар ҳолда, бу имконсиз эмас", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Расмуссен фикрича, бу бутун Европага барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиши мумкин.