Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

NATOга аъзо давлатлар мудофаа харажатларини ҳозирги ЯИМнинг 2 фоизидан 5 фоизигача оширмайди — Reuters

NATOга аъзо давлатлар мудофаа харажатларини ҳозирги ЯИМнинг 2 фоизидан 5 фоизигача оширмайди — Reuters

Декабр ойида Financial Times АҚШнинг сайланган президенти бундай талабни илгари сургани ҳақида ёзган эди. 7 январ куни эса Доналд Трамп бу ҳақда ўзи баёнот берди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, АҚШнинг NATO бўйича иттифоқчилари мудофаа харажатларини ошириш заруратини тан олишган, бироқ ЯИМнинг 5 фоизи кўрсаткичини амалга оширишни имконсиз деб ҳисоблашмоқда.

Шу билан бирга, алянс давлатлари вакиллари июн ойида Гагада бўлиб ўтадиган саммитда янги мақсадли кўрсаткич келишиб олиниши мумкинлигини қўшимча қилишди. Кутилишича, у ЯИМнинг 3 фоизига яқин бўлади.

2024 йил якунларига кўра, NATO'га аъзо 32 давлатдан фақат 23 таси мудофаа харажатлари учун талаб қилинадиган ЯИМнинг 2 фоизини сарфлаган. Мудофаа соҳасига энг кўп маблағни (4,12%) Украинага чегарадош бўлган Полша ажратган.

Киритилди: 22:24 10.01.2025. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!