Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

НАТОга аъзо давлатлар АҚШдан 21 миллиард долларлик қурол сотиб олди

НАТОга аъзо давлатлар АҚШдан 21 миллиард долларлик қурол сотиб олди

2024 йил давомида НАТОга аъзо давлатлар АҚШдан тахминан 21 миллиард доллар қийматида қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олди.

Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэтью Уитакер баёнотига таянган ҳолда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Уитакернинг таъкидлашича, бундай йирик ҳарбий харидлар нафақат альянснинг жамоавий мудофаасини мустаҳкамлайди, балки АҚШда янги иш ўринларини яратиш ва мамлакатнинг саноат ишлаб чиқариш базасини кенгайтиришга хизмат қилади.

«Бу харидлар НАТО давлатларининг хавфсизлигини кафолатлаш баробарида, Америка иқтисодиёти учун ҳам стратегик аҳамиятга эга», — деди Уитакер.

Маълумотларга кўра, харид қилинган қуроллар таркибига замонавий ҳаво мудофаа тизимлари, ҳарбий учувчисиз аппаратлар (дронлар), артиллерия тизимлари ва рақамли алоқа ускуналари кирган.

Киритилди: 18:43 29.06.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!