"НАТО руслардан тезроқ бўла олмайди", деб тан олди АҚШ армиясининг Европадаги собиқ қўмондони Бен Ходжс The Washington Post газетасига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, альянс ҳарбий ҳаракатчанлик билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда.
"Муҳим нуқтага эришиш учун руслардан тезроқ бўлиш самарали тўсқинлик қилиш учун муҳим бўлган ягона кўрсаткичдир. Аммо биз ҳали ҳам буни уддалай олмаяпмиз”, деди генерал-лейтенант.
Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, НАТО армияси "қайта қуришга муҳтож". Шунинг учун иттифоқ қуруқликдаги доимий қўшинларни яратишга шошилмаяпти.