Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

НАТО расмийси: Россия гибрид ҳужумлари қурбонларга олиб келиши мумкин

НАТО расмийси: Россия гибрид ҳужумлари қурбонларга олиб келиши мумкин

"Ушбу қўпорувчилик ҳаракатларидан бири кўп сонли қурбонларга олиб келиши ёки катта иқтисодий зарар келтириши хавфи мавжуд", деди НАТО бош котибининг инновациялар, гибрид ва киберҳужумлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жеймс Аппатурай Sky News телеканалига. Унинг сўзларига кўра, алянс бундай таҳдидларни қайтариш учун машқлар ўтказиш ниятида.

Журналист расмийдан Европа давлатларида Россия ортида тургани айтилаётган қўпорувчилик ҳаракатларининг сони ҳақида сўради. "Биз уларнинг ўнлабларини аниқ санашимиз мумкин, аммо ҳали кўп тўсқинлик қиладиган режалар бор", деб жавоб берди Аппатурай.

НАТО расмийси Россиянинг гибрид ҳужумлари сонининг кўпайишини Ғарб давлатларининг Украинага Россия агрессиясидан ҳимоя қилишда кўрсатаётган ёрдами билан боғлади. "Улар бизнинг қилаётган ишимизни ёқтирмайди ва бизни душман сифатида кўради. Вазият ёмонлашмоқда", - деди Аппатурай. Шу билан бирга, у Ғарб Россияга қарши эмаслигини, лекин Россия Федерациясининг қўшни давлатларга бостириб киришига йўл қўймоқчи эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 23:32 30.12.2024. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!