НАТО Бош котиби Марк Руттенинг айтишича, альянс тунда Россиянинг учувчисиз учоқларининг оммавий ҳужумидан кейин Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиши керак.
Руттенинг сўзларига кўра, НАТО «можаро траэкториясини ўзгартириш учун олдинга бориши» керак, шу билан бирга альянснинг ёрдами Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун муҳим эканлигини қўшимча қилди.
Рутте, «Россия мудофаа саноати учун Шимолий Корея қуроллари ва қўшинлари, Эрон учувчисиз учоқлари ва Хитойдан икки мақсадли маҳсулотлар» олганини айтиб, Киевни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.