НАТО Молдовани Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қуролли можарога жалб қилишга фаол тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Россия ташқи разведка хизмати.
Агентлик маълумотларига кўра, Брюсселда Россия қўшинларининг Украинадаги олға силжишини ҳисобга олган ҳолда Молдовани НАТОнинг шарқий қанотдаги “олдинга таянчи”га айлантиришни тезлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, НАТО қўшинларни Россия чегараларига тезкор кўчиришни таъминлаш учун инфратузилмани модернизация қилиш орқали Молдова ҳудудини фаол равишда ҳарбийлаштираётгани қайд этилган. Мамлакатда логистика марказлари, ҳарбий техникаларни жойлаштириш учун омборлар ва майдонлар қурилмоқда, аэродромлар катта миқдордаги жанговар авиацияни қабул қилиш учун қайта қурилмоқда.
Маълумотларига кўра, альянс Кишинёвни Москва билан эҳтимолий қуролли тўқнашувга фаол тайёрламоқда.
Манбанинг таъкидлашича, НАТОнинг ҳаракатлари тўғридан-тўғри можарога аралашмасдан Россияни заифлаштиришга қаратилган.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар шафелигидаги Шимолий Атлантика альянси бегона қўллар билан Россияга максимал зарар етказишга интилмоқда.