Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

НАТО иттифоқчилари Украинанинг тезлаштирилган аъзолик бўйича аризасини кўриб чиқишга тайёр

A A A
НАТО иттифоқчилари Украинанинг тезлаштирилган аъзолик бўйича аризасини кўриб чиқишга тайёр

Бугун Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба твиттердаги саҳифасида НАТО давлатлари Украинанинг аризасини тезлаштирилган тарзда – “аъзолик ҳаракат режаси”ни тасдиқламасдан кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Одатда, бу номзод мамлакат алянсга киришдан олдин амалга ошириши керак бўлган ислоҳотлар рўйхати.

“Мен узоқ кутилган бу қарорни олқишлайман, бу бизнинг НАТОга йўлимизни қисқартиради. Бу Украинани аъзо бўлишга таклиф қилиш бўйича аниқлик киритиш учун ҳам энг яхши вақт”, — деб ёзади Кулеба.

Бугун айтганимиздек, НАТОнинг энг йирик давлатлари Вилнюсдаги навбатдаги саммитда Украинани иттифоққа қабул қилишга ҳали тайёр эмас. Бунинг ўрнига улар Украинага Россия билан урушда ёрдам бериш учун индивидуал мажбуриятларга рухсат беришади.

Киритилди: 15:06 10.07.2023. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!