Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

НАТО етакчилари Анқарада Украина, мудофаа бюджетлари ва жанубий қанотни муҳокама қилади

НАТО етакчилари Анқарада Украина, мудофаа бюджетлари ва жанубий қанотни муҳокама қилади

Евроатлантика учун таҳдид ва хавф-хатарлар, Украинадаги вазият ҳамда НАТОнинг жанубий қаноти 7—8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтадиган саммитнинг асосий мавзуларига айланади. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Бурханеттин Дуран маълум қилди.

«Евроатлантика минтақаси учун таҳдид ва хавф-хатарлар, Украинадаги вазият ҳамда НАТОнинг жанубий қанотидаги воқеалар юзасидан фикр алмашилади», — деб ёзди у ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида.

Шунингдек, етакчилар мудофаа бюджетларини ошириш, альянсни тийиб туриш ва ҳимоя қилиш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Киритилди: 18:43 05.07.2026. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!