НАТО давлатлари 11-12 июл кунлари Вилнюсда бўлиб ўтадиган алянс саммити учун тегишли декларацияни тайёрлашга “сўнгги дақиқада” вақт топиш мақсадида Украина хавфсизлигини кафолатлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Politico.
Нашрнинг ёзишича, музокаралардан мақсад Украинага узоқ муддатда якка тартибда доимий ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган давлатлар гуруҳини яратишдан иборат.
“Аслида, бу Украинага биз уларнинг қуролли кучларини жиҳозлашимиз, молиялаштиришимиз, уларга жуда узоқ вақт давомида маслаҳат беришимиз ва ўқитишимиз учун кафолатдир. Бу келажакдаги Украинага қарши ҳар қандай тажовуздан тўхтатувчи омил бўлади”, — деб тушунтирди юқори мартабали дипломат.
Бир неча ҳафтадан бери давом этаётган музокараларда АҚШ, Британия, Франция ва Германия иштирок этмоқда, дея хабар беради Politico манбалари.