Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

NATO бош котиби Трампга Дания билан янги келишув тузишни таклиф қилди

NATO бош котиби Трампга Дания билан янги келишув тузишни таклиф қилди

Келишув Гренландияни аннекция қилиш ўрнига тузилиши мумкин, деб хабар бермоқда CNN.

АҚШ ва Дания Гренландия масаласидаги можародан 1951 йилдаги оролни ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувни қайта кўриб чиқиш орқали қочиши мумкин. Телеканалнинг европалик манбага таяниб хабар беришича, NATO бош котиби Марк Рютте шундай таклиф билан чиққан.

Гап Гренландияни қўшма мудофаа қилишни назарда тутувчи ва АҚШга оролда ҳарбий базалар жойлаштиришга рухсат берадиган ҳужжат ҳақида бормоқда. Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, Рютте бу келишувни қайта кўриб чиқиш масаласини хусусий тартибда кўтарган.

CNN маълумотига кўра, келишувнинг янги вариантига “Гренландияда Хитой инвестицияларини тақиқлаш бўйича қатъий кафолатлар” киритилиши мумкин. Шу йўл билан Рютте кескинликни камайтириш ва АҚШ ҳамда Дания ўртасида очиқ можаронинг олдини олишга умид қилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!