НАТО Бош котиби Марк Рюттенинг таъкидлашича, Россия уч ой ичида Шимолий Атлантика иттифоқининг барча мамлакатлари бир йилда ишлаб чиқарадиган ўқ-дорилардан уч баробар кўп ўқ-дориларни ишлаб чиқаради.
"Биз улкан геосиёсий муаммога дуч келяпмиз. Ва биринчи навбатда, биз замонавий тарихда мисли кўрилмаган суръат ва тезликда тикланаётган Россия ҳақида гапиряпмиз" - деди Рютте The New York Times газетасига берган интервьюсида.
НАТО бош котибига кўра, агар блок ялпи ички маҳсулотнинг атиги 2 фоизини ҳарбий эҳтиёжларга сарфлашда давом этса, ўзини ҳимоя қила олмайди. У НАТО давлатларини мудофаа саноати базаси ва киберхавфсизликни ривожлантиришга чақирди.
Марк Рютте ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига эришиш катта харажатларни талаб қилишини таъкидлади. "Агар буни қилмасак, рус тилини ўрганишга мажбур бўламиз", дея қўшимча қилди альянс бош котиби.
Гаагадаги саммит якунлари бўйича НАТО давлатлари 2035 йилга келиб мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олдилар. Стратегик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мақсадларни қайта кўриб чиқиш 2029 йилга мўлжалланган.