Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

НАТО Бош котиби Россия билан савдо қилгани учун уч давлатни санкциялар билан қўрқитмоқда, улар орасида Хитой ҳам бор

НАТО Бош котиби Россия билан савдо қилгани учун уч давлатни санкциялар билан қўрқитмоқда, улар орасида Хитой ҳам бор

Бразилия, Хитой ва Ҳиндистон Россия билан савдони тўхтатмаса, иккиламчи санкцияларга дучор бўлиш хавфи бор.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте маълум қилди.

"Мен ушбу уч мамлакатни, айниқса, агар сиз Пекин ёки Деҳлида яшаётган бўлсангиз ёки Бразилия президенти бўлсангиз, бунга эътибор беришингизни сўрайман, чунки бу сизга жуда қаттиқ таъсир қилиши мумкин", деди Рютте.

НАТО Бош котиби, шунингдек, Европа Украинанинг тинчлик музокараларида энг яхши позицияга эга бўлишини таъминлаш учун зарур маблағ ажратган ҳолда барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп агар 50 кун ичида Украина бўйича тинчлик келишувига эришилмаса, Россия ва унинг савдо ҳамкорларига 100 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берган эди.

Киритилди: 10:10 16.07.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!