Буюк Британиянинг компаниясига қарашли ижодий гуруҳ Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Бухорода “Ўзбекистон хазиналари” ҳужжатли филмини тасвирга туширди. 19-20-июл кунлари таниқли телебошловчи Беттани Хьюз (Bettany Hughes) бошчилигидаги гуруҳ Бухорода бўлиб, шаҳарни тасвирга олди. Хьюз Бухорони “эртакнамо” деб атаб, ўзини ўрта асрларга қайтгандек ҳис қилганини айтди:
“Эртакнамо Бухорога ташрифим давомида ўзимни гўё ўрта асрларга қайтгандек ҳис қилдим, гўёки вақт машинасига тушиб қолгандек бўлдим”, — дейди телебошловчи.